Logo

Тошкентда араб тили ўқитувчилари учун халқаро тренинг бўлиб ўтди

Февраль 13, 2026. 11:04 • 58 сония

63
Тошкентда араб тили ўқитувчилари учун халқаро тренинг бўлиб ўтди
Тошкентда араб тили ўқитувчилари учун халқаро тренинг бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 13 февраль. /“Дунё” АА/. Жорий йилнинг 10–12 февраль кунлари Тошкент давлат шарқшунослик университетида "Султон бин Абдулазиз Ол Сауд: Марказий Осиёда араб тили" халқаро лингвистик дастурининг бешинчи сессияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур лойиҳа Ислом олами таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) ҳамда Султон бин Абдулазиз Ол Сауд номидаги жамғарма ҳамкорлигида амалга оширилди. Уч кун давом этган ихтисослаштирилган тренингларда араб тилини хорижий тил сифатида ўқитишга ихтисослашган 40 дан ортиқ мутахассислар, жумладан, олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва магистрантлар иштирок этдилар.

Дастур доирасида тўртта мавзуга оид илмий-амалий семинарлар ташкил этилди. Асосий эътибор араб тилини ўзлаштирувчилар учун замонавий таълим тенденциялари, инновацион методикалар ҳамда рақамли таълим технологияларини ўқув жараёнига татбиқ этиш масалаларига қаратилди. Иштирокчилар янги ўқув дастурлари ва услубий мажмуаларни ишлаб чиқиш, педагогик ёндашувларни такомиллаштириш бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлдилар.

Тадбир якунида Марказий Осиё мамлакатларида араб тилини ўқитишни янада ривожлантириш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди. Дастур иштирокчиларига халқаро даражадаги сертификатлар топширилди. Бу каби лойиҳалар мамлакатимизда шарқшунослик мактаби салоҳиятини ошириш ва хорижий тилларни ўқитиш сифатини халқаро стандартлар асосида юксалтиришга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш