Logo

Берлиндаги йирик халқаро ярмаркада Ўзбекистон мева-сабзавотлари намойиш қилинди

Февраль 13, 2026. 12:31 • 2 дақ

30

БЕРЛИН, 13 февраль. /“Дунё” АА/. Германия пойтахтида мева-сабзавот савдоси, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича йирик халқаро савдо ярмаркаларидан бири – “Fruit logistica – 2026” бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ҳамкорликда ривожланайлик” шиори остида ташкил этилган кўргазмада асосий эътибор халқаро ҳамкорликка қаратилди. Нуфузли тадбирда 90 та давлатдан 3 мингдан ортиқ иштирокчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қадоқлаш ва логистика бўйича илғор технологиялар ҳамда қайта ишлаш соҳасидаги инновацияларни тақдим этди.

Мазкур ярмаркада Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишга ихтисослашган “Musaevs Agrifoods”, “Fergana Exim Agro”, “Eastern Agro Export”, “Chortoq Mineral Water”, “QK”, “Urgut-Ufa Invest”, “Lord Fruits” каби 20 дан ортиқ етакчи компаниялар “Made in Uzbekistan” миллий стендида остида ўз маҳсулотларини намойиш қилди.

Ўзбекистон делегацияси Европа Иттифоқи Италия, Нидерландия, Испания, Франция, Германия каби давлатларнинг йирик импортёрлари вакиллари билан “B2B” шаклида учрашувлар ўтказди.

Музокараларда экспорт жуғрофиясини кенгайтириш масалалари, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва етказиб бериш соҳасидаги инвестициявий қўшма лойиҳалар, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

“Компаниямиз, асосан, Марказий Осиё, хусусан, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ва экспортёрларни Германия бозорига киришига кўмаклашади. Экспортёрлар учун махсус бизнес-учрашувлар ташкил қиламиз. Халқаро кўргазмалар ёки компанияларга ташрифлар давомида уларга ҳамроҳлик қиламиз, ҳамкорлар ҳамда мижозлар билан алоқа ўрнатишга кўмаклашамиз. Бу орқали Германия ва Ўзбекистон ўртасида мустаҳкам бизнес кўприкларини барпо этамиз. Кўргазмада Ўзбекистонлик компаниялар билан учрашиб, ҳамкорлик ва шериклик масалаларини муҳокама қилдик. Германия бозорига кириш режалари юзасидан музокаралар ўтказдик. Бу компаниялар билан ҳамкорлик қилишдан жуда мамнунмиз”, дейди “Bridging Connect Executives – BCE” компанияси ҳамтаъсисчиси Анна Клозе.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Жамил Мақсуди ярмарка ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бу галги ярмаркада Ўзбекистон ҳам иштирок этди. Уч кун давомида икки томонлама учрашувлар ўтказилиб, келгусидаги муваффақиятли келишувларга замин яратилди. Европа Иттифоқи мамлакатлари, Скандинавия давлатлари, Туркия, АҚШ, Испания, Италия каби давлатлар ишбилармонлари Ўзбекистон маҳсулотлари – мева-сабзавот, қуритилган мева ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига катта қизиқиш билдирди”, - дейди Жамил Мақсуди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш