Logo

Бугун дунёда: Хорижий ОАВ шарҳи қисқа сатрларда

Февраль 13, 2026. 12:08 • 3 дақ

39
Бугун дунёда: Хорижий ОАВ шарҳи қисқа сатрларда

Жапаров Ташиевни МХДҚдан бўшатиши ҳақида гапирди

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевни лавозимидан озод этишдан аввал унга қўнғироқ қилиб, бу масалада уни огоҳлантирган. Бу ҳақда у “Кабар” агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.

Манба: Кабар

***

Исроил Ғазо бўйича “Тинчлик кенгаши”га қўшилди

Исроил АҚШ президенти Дональд Трамп ташаббуси билан тузилган Ғазо сектори бўйича “Тинчлик кенгаши”га қўшилди. Нетаньяху 11 февраль куни Вашингтонга ташрифи чоғида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди. Айнан шу учрашувда Исроил “Тинчлик кенгаши”га қўшилгани бўйича ҳужжат имзоланди. Нетаньяху тегишли ҳужжатни ўзининг X (собиқ Twitter)даги саҳифасига жойлаган.

Манба: Reuters

***

Олтин захиралари бўйича глобал рейтинг: харидорлар ва сотувчилар

Кўплаб давлатлар учун олтин эндиликда шунчаки ҳимоявий актив эмас — у геосиёсий кескинлик кучайиши, валюталар барқарор эмаслиги ва резервларни диверсификация қилиш (айниқса АҚШ долларига боғлиқликни камайтириш) шароитида стратегик захирага айланди. Бироқ барча мамлакатлар бир хил стратегияни тутмади: айримлари олтин захираларини фаол оширган бўлса, бошқалари аксинча — уларни қисқартирди.

Манба: naked-science

***

ЙТҲдан кейин Адам Қодировнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли 18 ёшли Адам Қодировнинг январ ойида Грознийда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасидан кейин талоғини олиб ташлашган бўлиши мумкин. Москвадаги Боткин касалхонасида Қодировнинг ўғлига ярим йил давомида қатъий парҳез белгиланган. Адамнинг жағ суягида ёриқ ҳам аниқланган бўлиб, бу вақтинча қаттиқ овқат истеъмол қилишни истисно этади. Уч ҳафта ичида Адам Қодиров анча озиб кетган. 

Манба: Новая газета Европа

***

Еврокомиссия биноларида тинтув ўтказилди

ЕИ Бош прокуратураси (EPPO) Еврокомиссия (ЕК)га нисбатан тергов олиб бормоқда, Белгия полицияси эса Брюсселдаги ЕК биноларида тинтув ишларини ўтказди.

Манба: AFP

***

Ким Чен Ин қизини ворис қилиши мумкин

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўсмир қизи Жу Аэни расман ўзининг вориси сифатида эълон қилиши мумкин. Жанубий Корея разведкаси парламент аъзолари билан ўз прогнозларини муҳокама қилган. Ёпиқ брифингда Кимнинг қизи тобора кўпроқ рамзий ва сиёсий ролни эгаллаб бораётгани, бу эса ворисликка тайёргарлик жараёнига мос келиши таъкидланган.

Манба: Bloomberg

***

Эрдўған парламентдаги шармандали қасамёд ҳақида фикр билдирди

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мухолифат депутатлари томонидан жорий йилнинг 11 февраль куни янги Адлия вазири Акин Гурлекнинг қасамёдига тўсқинлик қилиш мақсадида парламент минбарини эгаллаб олишни бандитлик деб атади. У бу ҳақда 12 февраль куни ўзи раҳбарлигидаги “Адолат ва тараққиёт” партиясининг минтақавий бўлимлари раҳбарлари билан учрашувда гапирган.

Манба: Анадолу

***

Испания ва Португалияда юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилинди

Испания ва Португалияда кучли ёмғир ҳамда шамол сабаб ҳудудларда юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилинди. Довуллар дарахтларни қулатиб, транспорт қатновини издан чиқарган, айрим ҳудудларда мактаблар ёпилган.

Манба: Reuters

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш