Logo

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари учун Хитойда малака ошириш курслари ташкил этилди

Июнь 03, 2025. 12:23 • 47 сония

67
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари учун Хитойда малака ошириш курслари ташкил этилди

ХАНЧЖОУ, 3 июнь. /"Дунё" АА/. Хитойнинг Чжэцзян провинциясининг Ханчжоу шаҳрида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари учун ташкил этилган ўқув курсларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё"АА мухбири.

Тадбирда "Future Smile" хайрия жамғармаси, Чжэцзян университети қошидаги Болалар шифохонаси ва "Sir Run Run Shaw" тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Жамғарма президенти Майкл Ву ўз нутқида Ўзбекистон билан яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилганини ва "Future Smile" томонидан мамлакатимизга умумий қиймати 50 минг АҚШ доллари бўлган тиббий асбоб-ускуналар, болалар кийимлари ва ўқув қуроллари тақдим этилганини маълум қилди.

Шунингдек, у Ўзбекистон ҳудудида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва яқин фурсатларда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланишига умид билдирди.

Бундан ташқари, "Future Smile" хайрия жамғармаси кўмагида жорий йилнинг иккинчи ярмида Нукус шаҳрида хитойлик мутахассислар билан ҳамкорликда болаларда жарроҳ амалиётларини ўтказиш масаласини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш