Ўзбекистон ва Хитой университетлари таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Октябрь 11, 2026. 14:30 • 2 дақ
• 131
ГУАНЧЖОУ, 11 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан ташкил этилган онлайн-учрашувда Ўзбекистон ва Хитой олий ўқув юртлари вакиллари таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокараларда Гуандун чет тиллари ва ташқи савдо университети (GDUFS), Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик университети вакиллари иштирок этди.
Томонлар чет тилларини ўқитиш, академик алмашинувларни ташкил этиш, илмий-тадқиқот дастурларини ишлаб чиқиш ва қўшма таълим лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги имкониятларни кўриб чиқдилар.
Хитой томони, шунингдек, иштирок этувчи университетларнинг таълим ва илмий салоҳиятидан фойдаланган ҳолда, GDUFS қошида Ўзбек тили марказини ташкил этишдан манфаатдор эканини билдирди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар яқин вақт ичида ҳамкорлик меморандумларини имзолаш ҳамда амалий натижаларга эришиш учун қўшма ишларни жадаллаштириш бўйича келишувга эришдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси