Урганч давлат университети ҳамда Рига Менежмент ва ахборот тизимлари олий мактаби ўртасида ҳамкорлик ўрнатилади

Сентябрь 04, 2024. 18:01 • 2 дақ

137
Урганч давлат университети ҳамда Рига Менежмент ва ахборот тизимлари олий мактаби ўртасида ҳамкорлик ўрнатилади

РИГА, 4 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси Урганч давлат университети (УрДУ) ректори Баҳром Абдуллаев ва Рига менежмент ва ахборот тизимлари олий мактаби (ISMA) ректори Роман Дьякон ўртасида онлайн учрашув ташкил этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, УрДУ ҳузурида ISMA университетининг математика ва IT йўналишларига ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Роман Дьяконнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ва яратилган шароитларни инобатга олиб Латвия томони Хоразм вилоятида ихтисослаштирилган мактаб очишдан манфаатдор. Мазкур мактабда таълим инглиз тилида олиб борилади ҳамда барча битирувчиларга Европа ва бошқа мамлакатларнинг олий ўқув юртларига IELTS сертификатларисиз кириш имконини берувчи шаҳодатнома берилади.

Учрашув якунида сентябрь ойининг иккинчи ярмида Латвия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, шунингдек, тегишли ҳамкорлик шартномасини имзолаш бўйича келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш