Ўзбекистон ва Беларусь энергетика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Август 07, 2025. 15:59 • 52 сония
• 84
МИНСК, 10 август. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзатом" агентлиги директори Азим Ахмедхаджаевнинг 4-7 август кунлари Беларусга амалий ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида "Ўзатом" агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев ва Беларусь энергетика вазири Денис Мороз билан учрашди. Суҳбат чоғида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
– Ўзбекистон томони билан энергетика соҳасидаги мулоқот мунтазам равишда мустаҳкамланиб бораяпти, – деди Беларусь энергетика вазири. – Биз Ўзбекистоннинг энергетика тармоғи ва инфраструктура тизимидаги жадал ислоҳот ва ўзгаришларни ижобий баҳолаймиз. Бу борада беларус томон амалий билим ва технологик кўникмалар билан ўзаро алмашишга тайёрлигини билдирди.
"Ўзатом" агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев давлатимиз раҳбари томонидан соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини маълум қилди. Соҳада ислоҳотларини самарали амалга ошириш мақсадида етакчи давлатлар ва ҳамкор мамлакатларни илғор тажрибасини чуқур ўрганиш агентликнинг асосий вазифаси бўлиб қолаётгани таъкидланди.
Томонлар ўзаро ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича мавжуд салоҳиятдан унумли фойдаланиш, Ишчи гуруҳни шакллантириш ва аниқ мақсадлар асосида тегишли "йўл харита"сини ишлаб чиқишга келишиб олишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди