Ўзбекистон ва Италия сейсмик хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ноябрь 22, 2026. 15:30 • 2 дақ

• 120
Ўзбекистон ва Италия сейсмик хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон ва Италия сейсмик хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон ва Италия сейсмик хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

РИМ, 22 ноябрь. /“Дунё” АА/. Рим шаҳридаги Гульельмо Маркони университетида ўзбекистонлик мутахассислар учун ташкил этилган “Сейсмология ва сейсмик чидамли қурилиш” халқаро ўқув дастури иштирокчиларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, мазкур дастур 1–16 ноябрь кунлари ўтказилди. Унда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Тошкент давлат транспорт университети ҳамда уларнинг тизим ташкилотларидан жами 25 нафар мутахассис иштирок этди.

Шунингдек ўқинг

Италиянинг Университетлараро тадқиқот маркази (CIRPS) ва унинг ҳамкор ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган дастур сейсмология, сейсмик хавфни баҳолаш, бино ва муҳандислик иншоотларининг зилзилага бардошлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш йўналишларини қамраб олди. Иштирокчилар илмий ва амалий тажрибаларни ўргандилар, хусусан, “A24” автомагистралидаги кўприклар, Фолиньо шаҳридаги Фуқаро муҳофазаси маркази бинолари ҳамда “STRIC” лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Сертификат топшириш маросимида CIRPS директори, Маркони университети ва Тошкент давлат транспорт университети ректорлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси вакиллари қатнашдилар. Тадбир якунида ташкилотчи муассасалар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиб, сейсмик хавфсизлик ва илмий ҳамкорлик масалалари бўйича алоқаларни янада ривожлантириш юзасидан келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш