Нидерландиянинг Эразмус тиббиёт маркази Ўзбекистон билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр
Февраль 25, 2024. 11:50 • 2 дақ
• 114
РОТТЕРДАМ, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фазилов Роттердам шаҳридаги (Нидерландия) Эразмус университети тиббиёт маркази вакиллари билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув аввалида марказ вакили, профессор Луc Ван дер Лаан Европадаги энг йирик тиббиёт муассасаларидан бири бўлган Эразмус тиббиёт маркази фаолияти ҳақида тақдимот ўтказди.
Нидерландия томонининг айтишича, Европа Иттифоқининг Эразмус дастури доирасида ушбу тиббиёт маркази ва Ўзбекистон тиббиёт таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор.
«Эразмус дастурида иштирок этиш учун Европа университети шерик давлатнинг камида 3 та университетини ҳамкорликка жалб қилиши зарур. Дастур, хусусан, талабалар алмашинуви, қисқа ёки ўрта муддатли амалиётлар, Ph.D лойиҳалари ва бошқаларни ўз ичига олади. Эразмус тиббиёт маркази Ўзбекистон билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун Европа институтларидан молиявий кўмак жалб қилиши мумкин. Марказнинг Трансплантология институти Ўзбекистоннинг учта олий ўқув юрти – Тошкент тиббиёт академияси, Бухоро давлат тиббиёт институти ва Самарқанд давлат тиббиёт университети ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор», - деди Луc Ван дер Лаан.
Мазкур ҳамкорлик доирасида жигар трансплантацияси ва бошқа мутахассисликлар бўйича мутахассислар тайёрланади
.
Учрашув давомида Ўзбекистоннинг юқорида қайд этилган тиббиёт олий ўқув юртлари ва Эразмус тиббиёт маркази ўртасида ўзаро англашув меморандумларини тузиш таклифи муҳокама қилинди.
Нидерландиянинг Эразмус тиббиёт маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйиш тиббиётнинг оммабоп ва ноёб йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш, Ўзбекистондаги университетларни глобал биотиббиёт тадқиқотларига интеграциялашуви ҳамда Европанинг докторантура ва магистратура дастурларига кириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди