Ўзбекистон ва БАА ўртасида талабалар ва шифокорлар алмашинув дастурлари йўлга қўйилади
Август 03, 2025. 08:27 • 38 сония
• 129
АБУ-ДАБИ, 7 август. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси дипломатлари Рас Ал-Хайма амирлигида "RAK Hospital" компанияси бош ижрочи директори Ашенду Пандей билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида БАА томонига Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида ўтказилаётган ислоҳотлар, тиббиёт йўналишида таълим сифатини ошириш, қурилиш ва шаҳарсозлик соҳаларида амалга оширилаётган дастурлар, шу жумладан, "Янги Тошкент" лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берилди.
"RAK Hospital" компанияси раҳбари мамлакатимизда бизнес юритиш учун яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолаш баробарида, ҳар икки томон учун манфаатли бўлган янги лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Музокаралар натижасида талабалар ва шифокорлар ўртасида алмашинув дастурларини йўлга қўйиш, уй-жой ва меҳмонхона қурилиши каби лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди