Ўзбекистон-Покистон савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт жабҳаларидаги шериклиги янги босқичга кўтарилади

Ноябрь 06, 2024. 17:01 • 2 дақ

246
Ўзбекистон-Покистон савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт жабҳаларидаги шериклиги янги босқичга кўтарилади

ИСЛОМОБОД, 7 ноябрь. /"Дунё" АА/. Покистон савдо вазири Жам Камол Хон бошчилигидаги ушбу мамлакат делегацияси 2-5 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Ўзбекистонда  бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Покистон делегацияси ташриф давомида Тошкент шаҳрида ўтказилган Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 9-йиғилишида, шунингдек, Ўзбекистон-Покистон бизнес-форумида иштирок эди. Унда икки томонлама қатор келишувларга эришилди.


Шунингдек, "Имтиёзли савдо" битими доирасида маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича савдо вазири ўринбосарлари даражасида қўшма ишчи гуруҳ ташкил этилди. Тошкент шаҳрида Покистоннинг "Diners Group" компанияси томонидан Савдо уйини очиш ва келгусида  Лаҳор шаҳрида Ўзбекистон савдо уйини ташкил этиш бўйича ташкилий масалалар муҳокама қилинди.


 2025 йил март ойида Исломобод ёки Лаҳор шаҳарларида Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10-йиғилишини, "Made in Uzbekistan" кўргазмасини ва бизнес-форум ўтказиш истиқболлари кўриб чиқилди.


 Томонлар транспорт-логистика, савдо-иқтисодий, инвестиция йўналишида Ўзбекистон-Покистон муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидладилар.


Покистон томони Ўзбекистонни ЖСТга аъзо бўлишида тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.


Ташриф доирасида Покистон делегацияси аъзолари Тошкент шаҳридаги "Технопарк" МЧЖда бўлиб, бу ерда фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш корхоналарини кўздан кечирди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш