Ўзбекистон–Польша: енгил саноат соҳасида стратегик шериклик янги босқичга кўтарилмоқда

Июнь 13, 2026. 10:00 • 3 дақ

133
Ўзбекистон–Польша: енгил саноат соҳасида стратегик шериклик янги босқичга кўтарилмоқда
Ўзбекистон–Польша: енгил саноат соҳасида стратегик шериклик янги босқичга кўтарилмоқда
Ўзбекистон–Польша: енгил саноат соҳасида стратегик шериклик янги босқичга кўтарилмоқда
Ўзбекистон–Польша: енгил саноат соҳасида стратегик шериклик янги босқичга кўтарилмоқда
Ўзбекистон–Польша: енгил саноат соҳасида стратегик шериклик янги босқичга кўтарилмоқда
Ўзбекистон–Польша: енгил саноат соҳасида стратегик шериклик янги босқичга кўтарилмоқда

ВАРШАВА, 13 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги директори Нозимжон Холмуродов бошчилигида маҳаллий тадбиркорлардан иборат делегациянинг Польшага амалий ташрифи амалга оширилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Хизмат сафари икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди.

Ташриф доирасида Польша Иқтисодий тараққиёт ва технологиялар вазирлиги Давлат котиби ҳамда Ўзбекистон–Польша ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Михал Ярос, Польша Инвестициялар ва савдо агентлиги президенти Артур Осуховский, Польша–Осиё савдо палатаси президенти Януш Пехочински, “Lewiatan” мода саноати уюшмаси раҳбарияти, “LPP S.A.” компанияси ва бошқа қатор йирик ташкилотлар ва бизнес вакиллари билан самарали музокаралар ўтказилди.

Учрашувлар давомида томонлар Ўзбекистонни Польшанинг Марказий Осиёдаги энг муҳим ва истиқболли ҳамкорларидан бири сифатида эътироф этди. Хусусан, Польшага экспорт қилинаётган маҳсулотлар таркибида ўзбек тўқимачилик маҳсулотларининг улуши қарийб 30 фоизни ташкил этаётгани юқори баҳоланди. Лодзь шаҳрида Ўзбекистон енгил саноати маҳсулотлари кўргазмаси ва тўқимачилик хабининг ташкил этилиши мазкур кўрсаткични янада оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Варшава шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон–Польша енгил саноат бизнес-форумида 80 дан ортиқ компания иштирок этди. Форумда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, инвестиция муҳитини яхшилаш, саноатни модернизация қилиш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида яратилган замонавий ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда Европа стандартларига жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятлари тақдим этилди.

Форум жараёнида Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ҳамда Польшанинг “Lewiatan” мода саноати уюшмаси ва Польша–Осиё савдо палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди. Шунингдек, G2B ва B2B форматларида музокаралар ўтказилиб, қатор истиқболли келишувларга эришилди.

Жумладан, 2026 йилда Польша Инвестициялар ва савдо агентлигининг Тошкентдаги ваколатхонасини очиш, Польша бизнес-миссиясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун Польша Миллий иқтисодиёт банкининг молиявий инструментларидан фойдаланиш бўйича келишувларга эришилди.

Шу билан бирга, ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини Польша бозорида ва “Amazon”, “SHEIN”, “Allegro” каби электрон тижорат платформалари орқали сотиш ҳажмини ошириш, икки мамлакат компанияларининг халқаро кўргазма ва ярмаркалардаги иштирокини кенгайтириш ҳамда “Термиз халқаро савдо маркази” ЭИЗ имкониятларини поляк инвесторларига кенг тарғиб қилиш бўйича аниқ режалар белгилаб олинди.

Польшанинг йирик ритейлерларидан бири бўлган “LPP S.A.” компанияси билан ҳамкорлик натижасида унинг “Reserved” ва “Mohito” брендлари учун Ўзбекистонда 1 миллион дона маҳсулот буюртмаларини шакллантириш, маҳаллий корхоналар мутахассисларининг салоҳиятини ошириш мақсадида компаниянинг тажрибали экспертларини жалб этишга келишиб олинди.

Ташриф якунида Ўзбекистон ва Польша енгил саноат соҳасида рақобатчи эмас, балки бир-бирини тўлдирувчи стратегик шерик экани қайд этилди. Варшава Ўзбекистон учун Европа бозорига чиқишда муҳим дарвоза вазифасини бажарса, Ўзбекистон Польша учун Марказий Осиё ва Осиё минтақасига киришда ишончли иқтисодий хаб сифатида намоён бўлмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш