Logo

Ўзбекистон билан Швеция илм-фан ва таълим соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ноябрь 03, 2025. 19:35 • 40 сония

90
Ўзбекистон билан Швеция илм-фан ва таълим соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

САМАРҚАНД, 3 ноябрь. /"Дунё" АА/. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбай Шарипов Швеция таълим бўйича давлат котиби Оскар Воглунд Сёдерстрём билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Томонлар фан ва таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиб, қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Учрашувда икки мамлакатнинг олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқалар ривожланишининг ижобий динамикаси, айниқса, инновацияларни жорий этиш ва билимлар алмашинуви соҳасида ҳали фойдаланилмаган имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Шуни таъкидлаш керакки, сўнгги бир неча йил давомида Швеция илм-фан ва инновациялар соҳасида глобал етакчилардан бири бўлиб қолмоқда. "Глобал инновацион индекс-2025" рейтингида Скандинавия мамлакати аввалги йиллардагидек Швейцариядан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш