Владивосток шаҳри раҳбарияти ўзбекистонлик мутахассисларни уюшган тарзда ишга жалб этишдан манфаатдор

Ноябрь 15, 2026. 12:30 • 2 дақ

• 52
Владивосток шаҳри раҳбарияти ўзбекистонлик мутахассисларни уюшган тарзда ишга жалб этишдан манфаатдор
Владивосток шаҳри раҳбарияти ўзбекистонлик мутахассисларни уюшган тарзда ишга жалб этишдан манфаатдор

ВЛАДИВОСТОК, 15 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Владивосток шаҳри мэри вазифасини вақтинча бажарувчи Кирилл Хижинский билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон ва Владивосток шаҳри ўртасида олиб борилаётган ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг жорий ҳолати, ижтимоий-гуманитар ва туризм йўналишларидаги алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Кирилл Хижинский меҳнат миграцияси соҳасига тўхталиб, Ўзбекистон томони билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва фуқароларни уюшган тарзда ишга жалб этишда амалий ёрдам кўрсатишни сўради.

Шунингдек ўқинг

Ўз навбатида, Бош консулхона дипломатлари учрашув давомида Ўзбекистон Ҳукумати томонидан хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни ижтимоий, ҳуқуқий ва моддий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, фуқароларни хорижий давлатларга фақат хавфсиз, уюшган ва қонуний тартибда ишга жойлаштириш механизми тўғрисида батафсил маълумот бердилар.

Музокаралар натижасига кўра, Ўзбекистон фуқароларини ишга қабул қилиш бўйича Владивосток шаҳрининг тегишли ташкилотларидан Бош консулхона номига расмий мурожаат хати юборилиши ҳамда келгусида ушбу йўналишдаги ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтиришга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш