Ўзбекистон ва Буюк Британия билан миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш борасидаги ҳамкорлик жадаллаштиради
Февраль 24, 2024. 09:55 • 2 дақ
• 225
ЛОНДОН, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Лондондаги дипломатик ваколатхонаси кўмагида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ва Буюк Британия Миллий статистика идораси ходимлари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда халқаро сифат моделларини жорий этиш ва миллий статистик регистрларни юритиш бўйича тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Буюк Британия Миллий Статистика идораси (ONS) мамлакатдаги иқтисодиёт, демография, атроф-муҳит, жиноятчилик, туризм, таълим ва сиёсий вазият ҳақида миллий ва минтақавий статистик маълумотларни йиғувчи ва қайта ишловчи орган ҳисобланади. ONS 1996 йилда Марказий Статистика бошқармаси ҳамда Аҳолини рўйхатга олиш ва ўрганиш бошқармаси қўшилиши натижасида ташкил этилган.
Мулоқот давомида агентлик вакиллари Буюк Британия томонини Халқаро сифат менежменти ва юритиш тизимларини жорий этиш ҳамда статистика регистрларига тизимли хизмат кўрсатиш амалиёти ва хорижий ҳамкорларнинг корхоналар статистика регистрларни юритиш тажрибаси билан таништирди.
Британия Миллий статистика идораси вакиллари ўз навбатида, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги билан ҳамкорлик ўрнатиш, ўзбек мутахассисларини стажировкага қабул қилиш ва тренинглар ўтказиш учун ўз вакилларини мамлакатимизга юборишга тайёрлигини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси