Logo

Ўзбекистон ва Венгрия меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилмоқда

Август 25, 2024. 07:30 • 37 сония

235
Ўзбекистон ва Венгрия меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилмоқда

БУДАПЕШТ, 25 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси дипломатлари "Doğuş" компанияси бош операцион директори Зафер Арикан ўғли билан онлайн шаклда музокара ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.



Учрашувда миграция соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан, меҳнат миграциясини ташкил этишнинг асосий жиҳатлари, ишчиларни танлаш ва жойлаштириш жараёнларини такомиллаштириш, шунингдек, уларни янги мамлакатда мослашувини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

"Ўзбекистонга бир неча бор бўлганман ва республика менда ниҳоятда ижобий таассурот қолдирган. Ўзбекистонлик мутахассисларнинг юқори малакаси ва меҳнатсеварлиги уларни халқаро компаниялар учун муҳим ҳамкорга айлантирмоқда", деди Зафер Арикан ўғли.

Музокаралар якунида томонлар миграция йўналишида қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича мулоқотларни давом эттириш юзасидан аҳдлашиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш