Қорақалпоғистонлик шифокорлар Туркиянинг “Acıbadem” университетида малака оширади
Август 17, 2026. 11:00 • 2 дақ
• 98ИСТАНБУЛ, 17 август. /“Дунё” АА/. Туркиянинг “Acıbadem Mehmet Ali Aydınlar” университети раҳбарияти ҳамда Қорақалпоғистоннинг Оролбўйи миллий болалар тиббиёт маркази клиникаси директори Феруз Хомидов иштирокида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда вакилларимиз университетнинг илмий-тадқиқот лабораториялари, юқори технологиялар билан жиҳозланган симуляция (имитация) марказлари, инновацион тиббий ускуналари ҳамда илмий фаолиятга жорий этилган замонавий технологиялар билан танишди.
Туркиялик мутахассислар талабаларни амалий тайёрлаш, клиник кўникмаларни шакллантириш ҳамда илмий изланишларни ташкил этиш бўйича яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Учрашувда томонлар ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум лойиҳасини имзолаш юзасидан келишувга эришилди.
Мазкур меморандум доирасида Қорақалпоғистон Республикаси тиббиёт муассасалари шифокорлари, ҳамширалари ва бошқа тиббиёт ходимларининг Туркиянинг етакчи тиббий таълим муассасаларидан бири ҳисобланган “Acıbadem” университети клиникаларида қисқа ва узоқ муддатли малака ошириш, клиник стажировка ҳамда амалий тажриба ўташини ташкил этиш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, мулоқот чоғида замонавий диагностика ва даволаш технологияларини жорий этиш, қўшма илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, мутахассислар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда халқаро анжуманларни биргаликда ташкил этиш бўйича ҳам келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси



