Парижда бўлиб ўтган халқаро косметика саноати кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди тақдим этилди
Октябрь 20, 2025. 11:02 • 1 дақ
• 49
ПАРИЖ, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон делегацияси илк бор Парижда бўлиб ўтган "COSMETIC 360" халқаро косметика ва инновациялар кўргазмасида миллий стенд билан қатнашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Франциянинг "COSMETIC Valley" кластери томонидан ташкил этилган кўргазма ҳар йили косметика саноатидаги илғор технологиялар, барқарор ечимлар ва янги илмий ёндашувларни намойиш этади.
Бу йил ўн биринчи маротаба ўтказилган кўргазма косметика саноатидаги келажак тенденциялари, сунъий интеллект, биотехнологиялар ва экологик инновацияларга бағишланди.
Ўзбекистон стендида маҳаллий косметика саноатининг имкониятлари, экспорт салоҳияти ҳамда илмий ва инновацион ишланмаларнинг янги йўналишлари тақдим этилди.
Кўргазма доирасида Ўзбекистон делегацияси турли мавзули сессиялар, B2B форматида учрашувлар ва илмий форумларда иштирок этди. Етакчи халқаро брендлар, илмий марказлар ва тадқиқот институтлари раҳбарлари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Музокаралар натижасида "Toshkent Pharma Park" кластери ва "COSMETIC Valley" ўртасида "Global Cosmetics Cluster" (GCC) тармоғига расмий аъзолик бўйича келишув имзоланди.
Томонлар инновациялар алмашиш, илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, стартапларни қўллаб-қувватлаш, бозорлар ўртасидаги интеграцияни мустаҳкамлаш ва савдо миссияларини ташкил этиш юзасидан келишувга эришди.
"Global Cosmetics Cluster" бутун дунё бўйлаб косметика, парфюмерия ва терини парвариш қилиш секторларида фаолият юритувчи кластер ва ташкилотларни бирлаштирувчи халқаро тармоқ ҳисобланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди