Тошкент давлат шарқшунослик университети қошидаги Конфуций институти ўқитувчи ва талабалари учун Гуанчжоу шаҳрида ўқув курслари ташкил этилди
Август 19, 2025. 07:56 • 44 сония
• 118
ГУАНЧЖОУ, 19 август. /"Дунё" АА/. Хитойнинг Суиҳуа халқаро таълим муассасаси томонидан Тошкент давлат шарқшунослик университети қошидаги Конфуций институти ўқитувчи ва талабалари учун Гуанчжоу шаҳрида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири. 
"Бир макон, бир йўл" ташаббуси доирасида "Ёнгзҳуанг линь" таълим марказида ташкил этилган ушбу курсларда иштирокчилар хитой тили ва адабиёти, маданияти, тарихи бўйича ўз билимларини мустаҳкамладилар, мамлакатда жорий этилган таълим тизими, турли йўналишлардаги ўқув-услубий қўлланмалар ва инновацион технологиялар билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, ўқув курслари давомида хитой тили, каллиграфия, расм чизиш бўйича жамоавий мусобақалар ўтказилди. "Хитой чой маданияти" ва "Миллий чолғу асбоблар" бўйича машғулотлар ташкил этилди. Шунингдек, Гуанчжоу шаҳрининг маданият ва санъат муассасалари ҳамда музейларига саёҳатлар амалга оширилди.
Ўқув курслари якунида унинг иштирокчилари бўлган ҳамюртларимизга тегишли сертификатлар топширилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди