Logo

Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик жадаллашмоқда

Февраль 19, 2025. 15:48 • 31 сония

117
Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик жадаллашмоқда

МАНАМА, 21 февраль. /"Дунё" АА/. Манама шаҳрида Тошкент давлат шарқшунослик университети делегацияси ҳамда Кўрфаз минтақасининг энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири – Баҳрайн университети раҳбарияти ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси маълумотига кўра, учрашув чоғида биргаликда илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таржима соҳасида ҳамкорлик қилиш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви дастурларини йўлга қўйиш ва илмий конференцияларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар икки олий таълим муассасаси ўртасидаги академик алоқаларни жадаллаштиришга қаратилган англашув меморандуми бандларини кўриб чиқдилар ва уни келгусида имзолаш бўйича келишувга эришдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш