Хоразм делегацияси Афғонистонда янги ҳамкорлик шартномаларини имзолади

Октябрь 02, 2026. 12:00 • 2 дақ

• 55
Хоразм делегацияси Афғонистонда янги ҳамкорлик шартномаларини имзолади
Хоразм делегацияси Афғонистонда янги ҳамкорлик шартномаларини имзолади
Хоразм делегацияси Афғонистонда янги ҳамкорлик шартномаларини имзолади
Хоразм делегацияси Афғонистонда янги ҳамкорлик шартномаларини имзолади

МОЗОРИ ШАРИФ, 2 октябрь. /“Дунё” АА/. Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Алишер Дусчанов бошчилигидаги ишбилармон доиралар вакилларидан иборат делегациянинг Афғонистонга хизмат сафари амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида Балх ва Жаузжон вилоятлари марказлари – Мозори Шариф ва Шибирғон шаҳарларида бизнес-форум ҳамда Ўзбекистон–Афғонистон тадбиркорлари ўртасида В2В форматида учрашувлар ўтказилди.

Тадбирларда қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, озиқ-овқат, дон ва ун, қурилиш материаллари, гиламчилик каби соҳаларда фаолият юритувчи тадбиркорлар иштирок этди.

Учрашувларда Хоразм вилояти ва Афғонистон ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, савдо ҳажмини ошириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, паррандачилик, тўқимачилик, озиқ-овқат ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорлик учун катта имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Бизнес-форумлар доирасида икки мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди. В2В форматидаги музокараларда турли йўналишларда янги ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Ташриф якунида ҳамкорликни изчил давом эттириш, инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш мақсадида Балх ва Жаузжон вилоятлари тадбиркорларидан иборат делегациянинг ноябрь ойида Хоразм вилоятига бизнес-миссиясини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Бу ташриф Ўзбекистон ва Афғонистон ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни кучайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш