Ўзбекистон–Сербия ҳамкорлигининг устувор йўналишларида музокаралар бўлиб ўтди
Сентябрь 30, 2026. 12:30 • 2 дақ
• 188
БЕЛГРАД, 30 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Сербиядаги элчихонаси дипломатлари ушбу давлат идоралари, маданият, таълим ва спорт муассасалари, ишбилармон доиралари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Хусусан, Сербия Таълим вазирлиги давлат котиби Ясмин Хожич, Маданият вазири ўринбосари Станко Благоевич, Спорт вазири ўринбосари Урош Прибичевич ҳамда бошқа қатор мутасадди раҳбарлар билан мулоқотлар ташкил этилди.
Музокаралар чоғида томонлар маданият, таълим, спорт, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, гендер сиёсати ва иқтисодиёт соҳаларида Ўзбекистон–Сербия муносабатларининг долзарб масалалари ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Идоралараро ва муассасалараро ҳамкорликни кенгайтириш, икки мамлакат таълим ва маданият муассасалари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, маданий ва спорт тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий ишларни давом эттиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси