Ўзбекистон делегацияси Лондондаги “DigiGov Expo 2026” кўргазмасида иштирок этди

Сентябрь 29, 2026. 20:25 • 2 дақ

• 39
Ўзбекистон делегацияси Лондондаги “DigiGov Expo 2026” кўргазмасида иштирок этди
Ўзбекистон делегацияси Лондондаги “DigiGov Expo 2026” кўргазмасида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 29 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Абдиев бошчилигидаги делегация Лондонда бўлиб ўтган “DigiGov Expo 2026” кўргазмасида қатнашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур кўргазма давлат бошқарувида рақамли технологияларни жорий этиш, такомиллаштириш ва илғор тажрибаларни намойиш этишга ихтисослашган нуфузли тадбир ҳисобланади.

Тадбирда давлат органлари ходимлари, халқаро экспертлар, технологик компаниялар мутахассислари иштирок этди. Ўзбекистон делегацияси таркибидан турли вазирлик ва идоралар вакиллари ўрин олди.

Шунингдек ўқинг

Мамлакатимиз делегацияси давлат бошқарувини рақамлаштириш, маълумотлар билан ишлаш, замонавий технологик ечимларни жорий этиш ҳамда фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

Кўргазма доирасида Ўзбекистоннинг давлат хизматларини рақамлаштириш соҳасидаги тажрибаси, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда Британия билан ушбу йўналишдаги ҳамкорлик истиқболларига бағишланган учрашув ташкил этилди.

Британиянинг технологик компаниялари ва соҳа вакиллари билан ўтказилган музокаралар давомида давлат хизматларини рақамлаштириш, инновацион технологияларни жорий этиш ва ўзаро тажриба алмашиш бўйича шериклик йўналишлари кўриб чиқилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш