Брюссель шаҳрида Ўзбекистон-Европа муносабатларини янада чуқурлаштириш ва минтақавий форматда амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Январ 15, 2024. 10:58 • 46 сония
• 579
БРЮССЕЛЬ, 15 январь. «Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов Брюссель шаҳрига ташрифи давомида Европа комиссияси Президенти Ижроия аппаратининг сиёсий мувофиқлаштириш ва бошқарув бўйича директори Живка Петкова билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Ўзбекистон–Европа муносабатларини янада чуқурлаштириш ва минтақавий форматда амалий ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар 2022 йил 6 июлда парафирланган Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида «Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тезроқ имзолашдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Суҳбатдош Ўзбекистон томонининг иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. У, шунингдек, Ўзбекистоннинг жорий йилда Самарқандда Халқаро иқлим форумини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Муҳим хомашё соҳасида, тегишли меморандум тузиш орқали ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарблиги таъкидланди.
Томонлар икки томонлама ва минтақалараро характердаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвалини ҳам муҳокама қилдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди