Logo

Будапештда таълим ва дипломатия йўналишидаги шериклик муҳокама қилинди

Март 24, 2026. 14:07 • 53 сония

84
Будапештда таълим ва дипломатия йўналишидаги шериклик муҳокама қилинди

БУДАПЕШТ, 25 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазирлиги давлат котиби ўринбосари Сюч Адам Имре билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат давомида томонлар ўзбекистонлик талабаларнинг Венгрия олий таълим муассасаларида таҳсил олиш имкониятларини кенгайтириш, хусусан, “Stipendium Hungaricum” дастуридан самарали фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек ўқинг

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Венгрия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида дипломатик кадрлар тайёрлаш ҳамда ахборот алмашиш бўйича имзоланган Англашув меморандумини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидланганидек, мазкур қўшма ташаббуслар мутахассисларнинг касбий компетенцияларини ошириш, Ўзбекистон ва Венгрия халқлари ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш