Ўзбекистон ва Қозоғистон профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Март 23, 2026. 14:30 • 2 дақ
• 205
ОҚТОВ, 24 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари “APEC Training Center” ўқув маркази вакиллари билан онлайн учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда Миграция агентлиги, Ўзбекистон Касб-ҳунар таълими агентлиги ҳамда Қувасой шаҳар техникуми вакиллари ҳам иштирок этди.
Томонлар Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини ташкил этиш, ички ва ташқи меҳнат бозори учун мутахассислар тайёрлаш, коллежларда ўқитишнинг техник йўналишларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Музокаралар якунида Миграция агентлиги томонидан юртимизда “APEC Training Center” фаолиятини ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди. Ўз навбатида, Касб-ҳунар таълими агентлиги марказ тажрибасини мамлакатимиз касб-ҳунар коллежлари тизимига жорий этиш масалаларини ишлаб чиқишга тайёрлигини қайд этди.
Қувасой шаҳар техникуми ҳам “APEC Training Center” билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди. Томонлар ахборот алмашиш ва ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.
“APEC Training Center” 2017 йилдан буён Ғарбий Қозоғистон вилоятларида нефть-газ, тоғ-кон саноати, қурилиш ва бошқа соҳалар учун турли даражадаги юқори малакали мутахассисларни тайёрлайдиган етакчи инновацион ўқув марказларидан бири ҳисобланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси