Қатар компаниялари Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида лойиҳаларни амалга оширишга жалб этилади
Февраль 29, 2024. 13:00 • 51 сония
• 203
ДОҲА, 29 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ашраф Ходжаев Қатарнинг "Elegancia Healthcare" компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Elegancia Healthcare" Қатарнинг "Power International Holding" компанияси таркибига киради. Компания 840 та ўринли, 250 та юқори малакали доктор ва 400 дан ортиқ ҳамшираларга эга 4 та йирик кўптармоқли шифохоналарга эгалик қилади. "The View Hospital", "Military Medical City", "Hopital Algero Qatari Alleman" ва "Korean Medical Centre" клиникалари шулар жумласидан. Бугунги кунда компания томонидан мазкур йўналишда 14 та янги лойиҳаларни амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда.
Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қатар томонига Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида, хусусан аҳоли саломатлигини яхшилаш, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, тиббий хизматлар кўлами ва сифатини ошириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди.
Учрашув якунида эришилган келишувларни амалга ошириш ишларини тезлаштириш мақсадида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Elegancia Healthcare" компанияси раҳбарияти ўртасида онлайн музокаралар ташкил этишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди