Самарқанд вилояти делегацияси Хитой тажрибасини ўрганмоқда
Апрель 22, 2024. 08:46 • 33 сония
• 98
ХАНЧЖОУ, 22 апрель /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Шанхайдаги Бош консулхонаси кўмагида Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва тадбиркорларидан иборат делегациянинг Хитойнинг Чжэцзян провинциясига амалий сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида мазкур ҳудуд тадбиркорлари ва етакчи компаниялари вакиллари учун Самарқанд вилоятининг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида ҳар икки томон тадбиркорлари иштирокида В2В шаклидаги музокаралар ҳам ўтказилди.
Самарқанд вилояти делегацияси, шунингдек, Ханчжоу шаҳридаги етакчи корхоналар фаолияти билан танишди.
Хитойга ташриф давомида Самарқанд вилояти делегацияси Чжэцзян ва Цзянсу провинцияларининг бир қатор шаҳарларида жойлашган саноат зоналари фаолиятини ҳам кўздан кечиради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди