Қувайтда Ўзбекистон ва Сурия дипломатлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Июль 13, 2026. 14:30 • 58 сония
• 11
АЛ-ҚУВАЙТ, 13 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида Сурияининг Кувайтдаги муваққат ишлар вакили Таъмим ал-Мадани билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув аввалида Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги муносабатлар кейинги даврда изчил ривожланаётгани қайд этилиб, икки томонлама ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитиш муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.
Ўз навбатида, Таъмим ал-Мадани давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш юзасидан ўзбек томонидан киритилган таклифлар ижросини тезлаштириш мақсадида Дамашқдаги Сурия Ташқи ишлар ва муҳожирлар вазирлиги ҳамда бошқа ваколатли идоралар билан шахсан алоқада бўлишини билдирди. У ушбу йўналишда тегишли тартибда амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон-Сурия муносабатларини янада ривожлантириш, сиёсий ва дипломатик мулоқотни фаоллаштириш ҳамда кўриб чиқилаётган масалалар бўйича яқин ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси