МДҲнинг Минск шаҳридаги штаб-квартирасида Қуролсизланиш масалалари бўйича қўшма маслаҳат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
Май 15, 2025. 09:35 • 34 сония
• 62
МИНСК, 15 май. /"Дунё" АА/. МДҲнинг Минск шаҳридаги штаб-квартирасида Қуролсизланиш масалалари бўйича қўшма маслаҳат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон вакиллари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси ходимлари иштирок этди.
Қуролсизланиш масалалари бўйича қўшма маслаҳат комиссияси йиғилишида биологик хавфсизлик масаласини муҳокама қилди.
Иштирокчилар Ҳамдўстликда биохавфсизликни таъминлаш масалалари, умуман, ушбу соҳадаги вазиятнинг ривожланишини баҳолаш юзасидан фикр алмашдилар.
Томонлар биологик хавф ва таҳдидларга мувофиқлаштирилган ҳолда курашишнинг умумий вазифасини қайд этдилар.
Қуролсизланиш масалалари бўйича қўшма маслаҳат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши 2025 йилнинг тўртинчи чорагида Москва шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди