Тошкентда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ёш тадбиркорлари ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга бағишланган бизнес-форум бўлиб ўтди
Октябрь 13, 2025. 12:23 • 2 дақ
• 67
ДEҲЛИ, 13 октябрь. /"Дунё" АА/. Тошкентда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ёш тадбиркорларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур тадбир сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб, жадал ривожланиб бораётганини яна бир ифода этди.
Форум Ўзбекистон элчихонаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Ҳиндистоннинг "Pathway Global Alliance" ёшлар ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди.
Анжуман ёшларнинг тўғридан-тўғри мулоқот қилиши, тажриба алмашиши, истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиши учун ўзига хос қулай майдонча бўлди.
Тадбир давомида икки мамлакат ёш тадбиркорлари, стартап асосчилари ва сармоядорлари ўзларининг инновацион ғоялари ва бизнес ташаббусларини тақдим этди, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги амалий йўналишларини белгилаб олди. Янги авлод бизнес етакчиларининг икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашда ҳаракатлантирувчи куч ва ишончли кўприк бўлишдаги ўрни ва масъулияти алоҳида таъкидланди.
Форумда ёшлар ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш, стартап экотизимини ривожлантириш, янги сармоя киритиш имкониятларини очиш истиқболлари бўйича қизғин фикр алмашилди. Иштирокчилар бизнес-форум, ярмарка, анжуман ва мулоқотнинг бошқа кўринишдаги шаклларини мунтазам ўтказиб туриш мустаҳкам алоқалар ўрнатиш, қўшма лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш, амалий билим алмашишда муҳим восита эканини якдил таъкидлади.
Учрашувда томонлар кўп томонлама ҳамкорликни янада фаол мустаҳкамлаш, икки дўст мамлакат савдо-иқтисодий ҳамкорлигида янги салмоқли ташаббуслар илгари суриш тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди