Покистонлик ёш спортчилар учун Ўзбекистонда халқаро ўқув-машғулот йиғини ташкил этилди

Август 09, 2026. 10:30 • 2 дақ

131

ТОШКЕНТ, 9 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан  ҳамкорликда Покистоннинг ёш спортчиларни тарбиялашга ихтисослашган “Aitchison College” таълим муассасаси делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур ташриф Ўзбекистон Президентининг жорий йил 5-6 февраль кунлари Покистонга амалга оширган давлат ташрифи доирасида имзоланган Спорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим ижроси доирасида уюштирилди.

 Ташрифдан кўзланган асосий мақсад покистонлик ёш спортчиларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати билан яқиндан таништириш, ёшларнинг таълим олиши ва спорт билан шуғулланиши учун яратилган шарт-шароитларни намойиш этиш, икки мамлакат ёш спортчилари ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш, биргаликда ўқув-машғулотларида иштирок этиш ҳамда Ўзбекистон ва Покистон ўртасида спорт дипломатиясини самарали ривожлантиришдан иборат.

Сафар доирасида покистонлик спорт мутахассислари, мураббийлар ва ёш атлетлар Ўзбекистоннинг спорт соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганмоқда, ўқув-машғулот жараёнларида иштирок этмоқда. Шунингдек, улар мамлакатимиз ёшлари билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида қатор учрашув ва тадбирларда қатнашяпти.

Хусусан, меҳмонлар Тошкент вилоятидаги Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, делегациянинг Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети раҳбарияти билан учрашувлари ташкил этилди.

Шунингдек ўқинг

 Учрашувда Покистонда Ўзбекистоннинг илғор тажрибаси асосида спорт таълими тизимини такомиллаштириш, икки мамлакат ўртасида спорт соҳасидаги институционал ҳамкорликни кенгайтириш, ёш спортчилар ва мураббийлар ўртасида мунтазам тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда спорт тадбирларини ташкил этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Бундан ташқари, покистонлик ёш спортчилар Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан Тошкент шаҳрида барпо этилган Олимпия шаҳарчаси имкониятлари билан танишди. Олимпия шаҳарчасида бунёд этилган, халқаро талабларга мос замонавий спорт иншоотлари Покистон томонига катта таассурот қолдирди.

Ташриф доирасида, шунингдек, Ўзбекистон ва Покистон ёш баскетболчилари иштирокида ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказилди.

Покистонлик ёш спортчиларнинг Ўзбекистонга сафари 11 августга қадар давом этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш