Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги "Ўзаро алмашинув йили"га бағишланган тадбирлар давом этмоқда
Май 26, 2025. 17:22 • 2 дақ
• 68
СЕУЛ, 26 май /Дунё" АА/. Мамлакатимиз дипломатик ваколатхона томонидан Ўзбекистон Ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси билан биргаликда "Салом, дўстим" деб номланган маданий алмашинув мулоқоти ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида "Ўзаро алмашинув йили"га бағишланган ушбу тадбирда ўзбек тилини ўрганаётган корейслар ҳамда корейс тилини ўрганаётган ўзбекистонлик ёшлар, Хангук хорижий тиллар университети профессорлари иштирок эди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ўзбек тилини ўрганаётган корейслар ҳамда корейс тилини ўрганаётган ўзбеклар орасида тил ва маданият алмашинувини йўлга қўйиш, ўзбек тилини ўрганаётганларни она тилимизнинг бой имкониятлари билан янада яқиндан таништириш, икки халқ вакиллари ўртасида тил амалиёти, маданий мулоқот ва дўстона алоқаларни ривожлантиришдан иборат бўлди.
Бу ўзига хос тил кўприги нафақат билим алмашинуви, балки ўзаро тушунишни ҳам мустаҳкамлади.
Тадбирда тил нафақат мулоқот воситаси, балки халқлар тарихи, маданияти, маънавий дунёсининг ойнаси эканлиги, ўзбек ва корейс халқларини бой тарих, самарали ҳамкорлик ва муштарак қадриятлар ўзаро боғлаб туриши, бундай анжуманлар орқали эса ёшлар бир-бирларини яхшироқ, чуқурроқ англаши таъкидланди.
Унда тақдим этилган ўзбек ва корейс тилларидаги тақдимотлар, Ўзбекистон ва Жанубий Корея маданиятлари, урф-одатлари, тил хусусиятлари ҳақидаги интерактив чиқишлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, ўзбек тилидаги иборалар, халқ оғзаки ижоди, ва корейсча тил ўрганишдаги муҳим услублар бўйича маърузалар иштирокчилар диққат марказда бўлди.
Жамоавий интерактив машғулотларда ҳар икки тилда олиб борилган ўйинлар, топишмоқлар айтиш, саҳна кўринишлари орқали иштирокчилар тил кўникмаларини амалиётда синаб кўришди.
Фаол қатнашувчилар турли эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзбек миллий таоми палов ва миллий ширинликлардан татиб кўриш имкониятига эга бўлди.
Иштирокчилар нафақат тил ўрганишга рағбат берувчи, балки маданий алоқаларимизни мустаҳкамловчи ушбу форматдаги учрашувларни мунтазам ўтказишга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди