Швеция тоғ-кон саноатининг етакчи компаниялари Ўзбекистонда самарали музокаралар ўтказди
Июнь 01, 2025. 13:12 • 48 сония
• 72
ТОШКЕНТ, 1 июнь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Швециянинг йирик корхоналари раҳбарияти ва мутахассисларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Швеция делегацияси таркибидан "Sandvik", "EOL Vent Mining", "Epiroc", "Scania", "SKF" каби етакчи компания вакиллари жой олди.
Сафар давомида Швеция делегацияси аъзолари "ОКМК" АЖ ва "НКМК" АЖ раҳбарияти билан мулоқот қилди.
Музокаралар давомида Швеция томонига мазкур комбинатларнинг ишлаб чиқариш қувватлари, тоғ жинсларини қазиб олиш ва қайта ишлаш кўрсаткичлари, техника ва технологиялари, кадрлар тайёрлаш тизими, шунингдек, сўнгги йилларда амалга оширилган инвестиция лойиҳалари ва эришилган ютуқлар ҳақида сўзлаб берилди.
Томонлар келгусидаги режаларни ишлаб чиқиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Швеция делегацияси мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва инвесторлар учун яратилган шароитларни юксак баҳолади. Мазкур ислоҳотлар хорижий ҳамкорларнинг юртимизга қизиқиши ортишига ҳисса қўшаётгани алоҳида урғуланди.
Музокаралар якунида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди