Хитойнинг йирик компанияси Ўзбекистон иқтисодиётига 3,5 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритмоқчи

Июнь 15, 2026. 17:00 • 2 дақ

27

ШАНХАЙ, 15 июнь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси дипломатлари Хитойнинг “Zhongjin Guantai Industrial Development Co., Ltd.” компанияси раиси Чжэн Цзяньлун билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар чоғида Хитой томони Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтириш ва узоқ муддатли стратегик ҳамкорлик механизмларини шакллантириш масалалари хусусида тўхталиб ўтди.

Компания раҳбарияти томонидан Ўзбекистон билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, янги энергетика соҳасига 1 миллиард доллар, тоғ-кон саноатига 2 миллиард доллар, инфратузилма ва туризм тармоқларига эса 300–500 миллион доллар миқдорида инвестиция киритишга тайёрлиги ҳақидаги расмий мактуб топширилди.

Шунингдек ўқинг

Чжэн Цзяньлуннинг таъкидлашича, компания вакиллари Ўзбекистон бозорини ўрганиб чиққан ҳамда янги энергетика объектлари ва инфратузилма қурилиши соҳасидаги имкониятларни юқори баҳолаган. Гуруҳ Хитойнинг илғор технологияларига таяниб, мамлакатимизда шамол ва қуёш энергетикаси объектларини қуриш, электр тармоқлари ва кўмир саноати инфратузилмасини модернизация қилишда фаол иштирок этишни мақсад қилган.

Шунингдек, Хитойнинг етакчи тоғ-кон компаниялари билан ҳамкорликда олтин, мис ва стратегик минерал ресурсларни қазиб олишга йўналтирилган ўнлаб миллиард юань миқдоридаги глобал инвестиция фондини ташкил этиш ҳамда Ўзбекистондаги ер ости бойликларини ўзлаштириш лойиҳаларида фаол иштирок этиш режалаштирилмоқда.

Компания Ўзбекистон ҳудудида коммунал ва йўл-транспорт инфратузилмаси, саноат парклари ҳамда сайёҳлик объектларини барпо этишга қаратилган лойиҳаларга ҳам катта қизиқиш билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш