Латвия компанияси ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ишга жалб қилади
Июнь 17, 2024. 07:58 • 36 сония
• 2476
РИГА, 17 июнь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида 10-17 июнь кунлари Латвиянинг транспорт ва логистика соҳасидаги йирик "Kreiss" компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ишчи ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида Латвия томони Транспорт вазирлиги, Ташқи меҳнат миграция агентлиги ва Халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.
"Kreiss" ва Ташқи меҳнат миграция агентлиги ўртасида Латвияга 600 нафар ҳайдовчиларни уюшган тарзда ишга жалб этиш бўйича келишувга эришилди.
"Ватанпарвар" ташкилоти билан ушбу уюшмага тегишли автомактаблар платформасида ўзбекистонлик юк машиналари ҳайдовчиларини тайёрлаш учун махсус симуляторлар ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди.
Мазкур марказларда тайёргарликдан ўтган ҳайдовчилар Европа стандартларига мос сертификатлар олишлари ва ЕИ давлатларида фаолият кўрсатишлари мумкин бўлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
