Ўзбекистон ва Польша парламентлараро, олий таълим, миграция ва соғлиқни сақлаш йўналишларида ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиради
Май 12, 2025. 19:51 • 51 сония
• 89
ТОШКЕНТ, 12 май. /"Дунё" АА/. Польша Сенати раисининг ўринбосари Михал Каминский шу йилнинг 5-9 май кунлари ташриф билан Ўзбекистонда бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Михал Каминский ташриф давомида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Бехзод Мусаев, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Самарқанд вилояти ҳокимлиги мутасаддилари ва бошқа расмийлар билан бир қатор самарали учрашувлар ўтказди.
Бўлиб ўтган учрашувлар давомида Ўзбекистон-Польша муносабатларининг ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари, шу жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, уни янги мазмун билан бойитиш, қонун ижодкорлиги ва парламент назорати соҳасида ўзаро тажриба алмашишни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Икки мамлакат парламентларидаги дўстлик гуруҳларининг фаолиятини кучайтириш ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашнинг муҳим воситаси сифатида парламент делегацияларининг мунтазам ташрифларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Олий таълим, маданият, миграция, туризм, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги каби соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик асосларини янада мустаҳкамлаш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди