Ўзбекистон синхрон сузувчилари Россиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилишди
Декабрь 13, 2023. 19:15 • 27 сония
• 745
ТОШКЕНТ, 13 декабрь. /«Дунё» АА/. Шу кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида синхрон сузиш бўйича халқаро турнир ўтказилмоқда, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мусобақанинг навбатдаги кунида Ўзбекистон спортчилари шоҳсупага кўтарилишди.
Хусусан, Райхона Эргашева, Юлия Лиманова, Жасмина Қодирова, Сабина Маҳмудова, Рухсорахон Саидалиева, Элизавета Афанасева, Самира Агзамова ҳамда Сафина Жўраева ёшлар ўртасида жамоавий дастурда кумуш медаль совриндори бўлишди.
Бундан ташқари, катталар ўртасидаги яккалик беллашувларида Диана Онкес ҳам кумуш медални қўлга киритди. Анна Ващенко эса бронза медали соҳибига айланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси