Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21 март куни Гонконгга қарши баҳс олиб боради
Март 19, 2024. 18:33 • 35 сония
• 149
ТОШКЕНТ, 19 март. /"Дунё" АА/. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21 март куни Гонконг миллий терма жамоасига қарши расмий ўйинда майдонга тушади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ФИФА кунларига белгиланган мазкур учрашув Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё кубоги 2-қўшма саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтмоқда.
Гангконг пойтахтидаги "Монг Кок" стадионида бўлиб ўтадиган баҳс Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.
Вакилларимиз ушбу учрашув учун Гонгконгга етиб борди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 саралаш босқичи доирасида Туркманистонни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, Эрон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси тўрт очко билан "Е" гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди