Осиё ўйинларида спортчиларимиз 53 та медални қўлга киритди, шундан 16 таси олтин

Сентябрь 30, 2026. 16:00 • 2 дақ

• 266

АИЧИ-НАГОЯ, 30 сентябрь. /“Дунё” АА/. Япониянинг давом этаётган XX Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси медаллар жамғаришда давом этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Айниқса, спорт курашлари, дзюдо, бокс ва енгил атлетика баҳсларида вакилларимиз муносиб натижалар қайд этмоқда.

Енгил атлетикада Барнохон Сайфуллаева баландликка сакраш баҳсида 1,90 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.

Спорт курашларининг юнон-рум дастурида 67 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Айтжан Халмахонов финалда япониялик Кётаро Согабэни мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди. 87 килограмм вазнда Жалғасбай Бердимурадов бронза медали учун беллашувда қозоғистонлик Шамиль Ожаевдан устун келди.

Юнон-рум кураши бўйича 130 килограмм вазн тоифасида қатнашаётган ҳамюртимиз Рафаэль Цицуашвили финалда эронлик Амин Мирзозодага қарши баҳс олиб боради.

Дзюдода ҳам Ўзбекистон вакиллари муносиб қатнашмоқда. 52 килограмм вазн тоифасида Сита Қадамбоева Жанубий Корея вакили Сеюн Жангни финалда енгиб, олтин медалга сазовор бўлди. 60 килограмм вазнда Самариддин Қўчқоров тожикистонлик Лоиқ Кудбудинов устидан ғалаба қозониб, бронза медалини қўлга киритди.

66 килограммгача вазн тоифасида иштирок этаётган дзюдочимиз Абдураҳим Нутфуллоев мўғулистонлик Йулк Казирбиевга қарши баҳс олиб борди ва кутилмаганда мағлубиятга учраб, кумуш медалга эга чиқди.

Бокс баҳсларида спортчиларимиз ҳозирча учта бронза медалини қўлга киритди. Жумладан, эркаклар ўртасида 70 килограмм вазнда Шавкатжон Болтаев ярим финалда қозоғистонлик Торехан Сабирханга имкониятни бой бериб, бронза медали билан кифояланди.

Иқтидорли боксчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев ҳиндистонлик рақибини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди.

Аёллар ўртасидаги бокс баҳсларида 51 килограмм вазнда Феруза Казакова ва 60 килограмм вазнда Ситора Турдибекова ҳам ярим финалга қадар етиб бориб, бронза медалига сазовор бўлди.

Футбол бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақанинг биринчи ярим финал баҳсида Жанубий Корея ва Хитой терма жамоалари тўқнаш келди. Муросасиз кечган ўйинда корейслар 2:1 ҳисобида устун келиб, дастлабки финалчига айланди.

Иккинчи ярим финалда Ўзбекистон терма жамоаси Япония термасига қарши баҳс олиб боради. Финаль ва бронза медали учун учрашувлар 2 октябрь куни ўтказилади.

Айни пайтда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 53 тага етди: 16 та олтин, 18 та кумуш ва 19 та бронза.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш