Уч партияда уч дуранг: шахмат тожи учун кураш муросасиз кечмоқда
Ноябрь 27, 2026. 11:30 • 56 сония
• 123ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /“Дунё” АА/. Женева шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги баҳсининг учинчи партияси 60 юришдан сўнг дуранг билан якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Муросасиз кечган ўйинда ҳар икки шахматчи ҳам ғалаба учун астойдил ҳаракат қилди. Қора доналарда ўйнаган Гукеш Доммаражу ўйин бошида Берлин ҳимоясининг кам учрайдиган Рио-де-Жанейро вариантига мурожаат қилди. Бироқ ушбу вариантга тайёр турган Жавоҳир Синдаров аниқ ҳаракатлари ва юқори тактик маҳорати билан рақибига муносиб қаршилик кўрсатди.
Ҳозирча уч партияда уч дуранг. Умумий ҳисоб 1,5:1,5 ни ташкил этмоқда.
Бугун шахматчилар дам олади. Мусобақанинг тўртинчи партияси 28 ноябрь, шанба куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси



