Қирғизистондан муносабат: Ўзбекистон бош стратегик ҳужжатининг ишлаб чиқилиши Марказий Осиё учун янги ҳодисадир
Январ 28, 2026. 15:56 • 2 дақ
• 425
БИШКEК, 29 январь. /“Дунё” АА/. Қирғизистон Жаҳон сиёсати институти директори Шерадил Бахтигулов “Дунё” ахборот агентлигига берган интервьюсида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ўз фикрларини билдирди:
— Янги Ўзбекистоннинг бош стратегик ҳужжатини такомиллаштириш устида ишлаш — шиддат билан ўзгариб бораётган ташқи муҳит шароитида мавжуд ресурслардан самарали ва оқилона тарзда фойдаланиш учун ниҳоятда зарурдир.
Шунингдек, “Янги Ўзбекистон” дастурини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашда Ўзбекистон фуқароларининг иштирок этаётгани алоҳида таҳсинга лойиқ. Бу халқ дипломатиясининг белгиси бўлиш билан бирга, ушбу ҳужжатни ижро этувчи давлат органлари мамлакат аҳолисининг кенг қатлами сўровларини қондириш йўлида ишлашининг кафолатидир.
Шу боис, мамлакатнинг бош стратегик ҳужжати устида ишлаш жараёни Марказий Осиё миқёсида янгилик бўлиб кўринмоқда. Қолаверса, бу жараён фуқаролар иштироки — ҳужжатга айнан халқни ўйлантираётган йўналиш ва вазифалар киритилишининг гарови эканига ишонч бағишлайди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси