Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Покистон элчиси билан учрашди

Сентябрь 17, 2026. 19:00 • 45 сония

86
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Покистон элчиси билан учрашди

ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бугун Покистон элчиси Муҳаммад Мудассир Типу билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон–Покистон шериклигининг долзарб масалалари, жумладан, сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва минтақавий ўзаро боғлиқликни янада ривожлантириш муҳокама қилинди.

Томонлар мунтазам алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда минтақада барқарорлик, ишонч ва барқарор ривожланишни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни биргаликда илгари суришдан ўзаро манфаатдор эканини таъкидлади.

“Дунё” АА фотосурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш