“Комсомольская правда”: Ўзбекистон 35 йил ичида марказлашган ва хомашёга асосланган иқтисодиётдан янада очиқ ва диверсификациялашган ривожланиш моделига ўтди

Август 28, 2026. 20:00 • 2 дақ

57
“Комсомольская правда”: Ўзбекистон 35 йил ичида марказлашган ва хомашёга асосланган иқтисодиётдан янада очиқ ва диверсификациялашган ривожланиш моделига ўтди

МОСКВА, 28 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Комсомольская правда” газетасида сиёсий фанлар доктори Аброр Юсуповнинг истиқлол йилларида мамлакатда амалга оширилган ислоҳотларга бағишланган таҳлилий мақоласи чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Муаллифнинг таъкидлашича, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон марказлашган ва хомашёга асосланган иқтисодиётдан янада очиқ ва диверсификациялашган ривожланиш моделига ўтди.

Нашрда сўнгги ўн йилликда иқтисодиётни либераллаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш ва рақамлаштиришга қаратилган ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилган.

2025 йил якунларига кўра, мамлакат ЯИМ 7,7 фоизга ўсиб, 145 миллиард доллардан ошган. Халқаро молия ташкилотлари эса иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари сақланиб қолишини тахмин қилмоқда.

Шунингдек ўқинг

Давлат бошқарув тизими ва жамият ўртасида яқин муносабатларнинг ўрнатилгани мамлакат тараққиётида муҳим аҳамият касб этди. Ислоҳотлар асосан маъмурий бошқарувдан фуқароларнинг ҳаёт сифатини ошириш, инсон капиталини ривожлантириш ва қайта алоқа механизмларини кенгайтиришга қаратилмоқда.

Газетада ёзилишича, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ишончнинг мустаҳкамланиши, савдо ва сармоявий алоқаларнинг ривожланиши минтақанинг келгуси интеграцияси учун замин яратади.

Ўзбекистоннинг ривожланиш босқичи кўп жиҳатдан меҳнат унумдорлиги, рақамлаштириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, иқлим ўзгаришларига мослашиш ва жаҳон иқтисодиётига янада интеграциялашувга боғлиқ бўлмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш