Ло Фэн: Янги Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда амалга оширилган ислоҳотлар яққол ижобий натижа бермоқда
Август 18, 2026. 10:34 • 2 дақ
• 78
ГУАНЧЖОУ, 18 август. / “Дунё” АА/. Хитойнинг “Hunan Bosen Group” компанияси бош директори Ло Фэн мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали юртдошларимизга ўзининг самимий табриги ва эзгу тилакларини йўллади:
– Ўзбекистон халқини Мустақилликнинг 35 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман!
Мамлакат тараққиёт йўлидан бориб, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг барқарор суръатларини намоён этмоқда, ташқи дунёга очиқлик кўламини доимий равишда кенгайтирмоқда.
Аввалроқ компаниямиз мутахассислари Ўзбекистонга ташриф буюриб, мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларидаги кенг кўламли ислоҳотлар суръатини бевосита кузатган эди.
Келгусида Ўзбекистонда қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Хитойнинг юқори сифатли маҳсулотларининг кенг интеграциялашувига кўмаклашиш, саноат тармоқларини модернизация қилиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка эришишни режалаштирмоқдамиз.
Янги Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда амалга оширилган ислоҳотлар яққол ижобий натижа бермоқда. Иқтисодиётнинг барча тармоқларининг мутаносиб ривожланиши таъминланиб, халқ фаровонлиги доимий равишда юксалиб бормоқда.
Ўзбекистонлик шериклар билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш, тараққиёт истиқболларидан биргаликда фойдаланишни ва умумий фаровон келажакни бирга яратишни интиқлик билан кутамиз.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси