Сунь Лицзе: Ўзбекистон модернизация йўлидан дадил илгариламоқда

Август 07, 2026. 19:30 • 2 дақ

102
Сунь Лицзе: Ўзбекистон модернизация йўлидан дадил илгариламоқда

ПЕКИН, 7 август. /“Дунё” АА/. Хитойнинг мамлакатимиздаги собиқ элчиси Сунь Лицзе Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали ўзининг самимий табриги ва эзгу тилакларини йўллади.

– Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатингизда барча соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мамлакат модернизация йўлидан ишонч билан олдинга интилмоқда, Янги Ўзбекистон бунёд этилмоқда.

Муносабатларимиз янги босқичга кўтарилди – биз ҳар қандай шароитда ҳам ҳамкорлик қиладиган стратегик шерикларга айландик.

Шунингдек ўқинг

Инфратузилма ва энергетиканинг анъанавий тармоқларидаги самарали ҳамкорликни давом эттириш баробарида рақамли иқтисодиёт, “яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги, логистика ва бошқа соҳалардаги ўзаро алоқалар ҳам кенгаймоқда.

Самарқанд ва Тошкентдаги Конфуций институтлари фаолияти, қўшма археологик тадқиқотлар ва қадимий ёдгорликларнинг реставрацияси, Самарқанддаги “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали, анъанавий “Бахтли Хитой” фестивали ва бошқа тадбирлар халқларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик ва маънавий яқинлик ришталарини сезиларли даражада мустаҳкамлади.

Ўзбекистонга бундан кейин ҳам фаровонлик тилайман. Хитой ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстлик алоқалари абадий бўлсин!

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш