Ўзбекистон–Қирғизистон бизнес-форуми доирасида 3,25 миллион долларлик келишувлар имзоланди

Август 07, 2026. 17:30 • 2 дақ

65

НАМАНГАН, 7 август. /“Дунё” АА/. Наманганда юртимиз ва қирғиз тадбиркорлари иштирокида Ўзбекистон–Қирғизистон бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларининг озиқ-овқат, тўқимачилик, енгил саноат маҳсулотлари, пойабзал ва қурилиш материаллари импортига ихтисослашган компаниялари вакилларидан иборат тадбиркорлар иштирок этди.

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Оқибжон Инамов билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон–Қирғизистон савдо-иқтисодий ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро товар айланмасини кенгайтириш, қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, саноат кооперациясини ривожлантириш борасида фикр-мулоҳаза алмашди.

Форум иштирокчилари учун Наманган вилоятининг экспорт салоҳияти ва инвестициявий имкониятлари тақдимоти ташкил этилди. Меҳмонлар минтақанинг етакчи саноат корхоналари, жумладан, “Art Soft Tex”, “Fazman Textile”, “Gidro Plast”, “Megaton”, “Mumtoz”, “Panda Sanoat Savdo”, “Art Ceramics” каби ишлаб чиқариш компаниялари фаолияти билан танишди.

Шунингдек ўқинг

Қирғизистонлик тадбиркорлар корхоналарнинг ишлаб чиқариш қуввати, замонавий технологиялари ва экспортга йўналтирилган маҳсулотларини кўздан кечирди. Тўқимачилик, қандолатчилик ва тайёр тикувчилик маҳсулотлари, полипропилен қувурлар ва фитинглар, газобетон блоклари, цемент ҳамда мева-сабзавот консервалари катта қизиқиш уйғотди.

Бизнес-форумда Наманган тадбиркорлари билан бир қаторда Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳри ишлаб чиқарувчилари ҳам фаол иштирок этди.

Форум давомида Ўзбекистондан Қирғизистонга умумий қиймати 3,25 миллион долларлик минерал ўғитлар, полипропилен қувурлар, фурнитура, пойабзал, гулқоғоз, қандолат маҳсулотлари ва бошқа товарларни етказиб бериш бўйича экспорт шартномалари имзоланди.

Бундан ташқари, томонлар жорий йилнинг сентябрь ойида Қирғизистонда Наманган вилояти корхоналари маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этишга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш