Минскда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Сентябрь 10, 2026. 19:30 • 2 дақ

133
Минскда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Минскда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Минскда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Минскда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Минскда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

МИНСК, 10 сентябрь. /“Дунё” АА/. Беларусь пойтахтида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Беларусдаги элчихонаси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат идоралари вакиллари, дипломатлар, талабалар ҳамда ватандошлар иштирок этди.

Учрашувда Беларусь Бош вазири ўринбосари Юрий Шулейко меҳмонларни байрам билан қутлаб, Сурхондарё ва Могилёв вилоятларининг иқтисодий ҳамда инвестициявий имкониятлари хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон элчиси Нуриддин Мамажонов икки мамлакат етакчиларининг дўстона ва очиқ муносабатлари, июль ойида олий даражада эришилган келишувлар ўзаро алоқаларни стратегик шериклик даражасига олиб чиққанини таъкидлади.

“Ҳозирда ушбу келишувларнинг самарали ижроси икки мамлакат вазирлик ва идоралари томонидан фаол таъминланмоқда. Томонлар қишлоқ хўжалиги ва саноат кооперацияси доирасида аниқ натижаларга эришмоқда”, – деди дипломат.

Юрий Шулейко Ўзбекистон Президентининг Беларусь Республикасига амалга оширган ташрифи чоғида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва мақсадлари белгилаб берилганини урғулади. Унинг сўзларига кўра, август–сентябрь ойларида ҳудудлараро алоқалар сезиларли даражада кенгайди, икки мамлакатнинг бир қатор вилоятлари вакилларининг ўзаро ташрифлари амалга оширилди.

Шунингдек ўқинг

“Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация ҳам аниқ ва истиқболли келишувларга эришди”, – деди Беларусь ҳукумати раҳбари ўринбосари.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Могилёв вилояти билан шериклик муносабатлари ўрнатилгани ва эришилган натижалар ҳақида сўз юритиб, Беларуснинг бошқа ҳудудлари билан ҳам яқиндан ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

Яқин кунларда Хива шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон–Беларусь ўртасидаги парламентлараро форум ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбирнинг маданий қисмида Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Бошқирдистон ва Татаристон халқ артисти, опера хонандаси Женисбек Пиязов, Беларусь Катта театри солисти Оксана Волкова ҳамда “Шарқона” рақс ансамбли ўз ижод намуналарини намойиш қилди.

Меҳмонларга ўзбек миллий таомлари ҳамда Сурхондарё вилоятида етиштирилган янги ва қуритилган мевалар тортиқ қилинди. Тантанали маросим Ўзбекистонга хос бўлган самимий меҳмондўстлик, очиқлик ва юқори маданият даражасини яна бир бор намойиш этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш