Logo

Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Елабуга ва Нижнекамск шаҳарларида фаолият юритаётган ҳамюртларимиз билан учрашувлар ўтказди

Ноябрь 04, 2025. 17:58 • 52 сония

38
Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Елабуга ва Нижнекамск шаҳарларида фаолият юритаётган ҳамюртларимиз билан учрашувлар ўтказди

ҚОЗОН, 4 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхона томонидан Татаристон Республикасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва бу ердаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар билан учрашувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувларга Нижнекамск шаҳрида жойлашган "Сибур холдинг" МЖЧга қарашли қурилиш объектларида меҳнат қилаётган юртдошларимиз ва Қозон (Волгабўйи) федерал университети Елабуга филиалининг 1-босқичида таҳсил олаётган талабалар таклиф этилди.

Тадбирларда Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари Нижнекамск шаҳрида жойлашган "Сибур холдинг" МЖЧга қарашли қуриш объектларида 2 минг нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Учрашувлар давомида Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб борувчи ҳамюртларимиз ва талабаларга Бош консулхона дипломатлари томонидан, кўрсатилаётган консуллик хизматлари, ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатлари тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, суҳбат жараёнида юртдошларимизни қийнаётган муаммолар тингланди, айни пайтдаги мавжуд камчиликлар, ҳал этилиши лозим бўлган ишлар ҳақида фикр-мулоҳаза алмашилди.

Ватандошларга чет давлатда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш жараёнида тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш, ва қонунбузарликка

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш