Logo

Ўзбекистон фуқаролари Новосибирск шаҳридан Ватанга қайтарилди

Ноябрь 05, 2025. 10:13 • 33 сония

120
Ўзбекистон фуқаролари Новосибирск шаҳридан Ватанга қайтарилди

НОВОСИБИРСК, 5 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхона ҳамда Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан ҳамюртимиз ва унинг икки фарзанди Ватанга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Новосибирск шаҳрида оғир моддий аҳволга тушиб қолган ушбу оилага консуллик ҳужжатлари расмийлаштирилиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

Бош консулхона томонидан уларнинг Ўзбекистонга қайтиши учун тегишли сертификатлар берилиб, Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан авиачипталар сотиб олинган.

Ушбу чора-тадбирлар Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатида фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш устувор аҳамиятга эга эканининг яна бир бор тасдиғидир.

Юртимизнинг ҳеч бир фуқароси эътиборан четда қолмайди ва Ватанига етиб олиши учун барча тегишли чоралар кўрилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш